Facebook ижтимоий тармоғидан 1 млрд доллар товон пули талаб қилинмоқда
Нью Йоркнинг жанубий округи федерал судига Facebook ижтимоий тармоғидан 1 млрд доллар товон пули талаб қилинган ариза топширилди. BloombergBusiness ахборот хизматининг хабарига кўра, 10 йил муқаддам, Исроил, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Қуддусдаги қўпорувчиликларда ҳалок бўлган америкаликларнинг яқинлари шундай мурожаат қилишган.
Арзчиларнинг адвокатлари таъкидлашича, ижтимоий тармоқ ўзининг маълумотларидан ХАМАС ташкилоти фойдаланишига йўл қўйган. Фаластин гуруҳи уюштирган терактлар оқибатида 4 нафар америкалик ҳалок бўлган, яна бири яраланган эди. ХАМАС АҚШ, ЕИ ва Исроилда террорчи ташкилот деб тан олинган.
BloombergBusinessнинг хабар қилишича, 2015 йил февралида Нью Йорк жанубий округ федерал суди қабул қилган ҳукмга биноан Фаластин маъмурияти қатор терактларни амалга оширишда кўмаклашган деб топилган ва қурбонларнинг яқинларига 218,5 млн доллар товон пули тўлаши кераклиги уқдирилган эди.