Жаҳон | 19:24 / 12.07.2016
4948
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонда июль ойида 16-марта зилзила рўй берди
Бугун Қирғизистон ҳудудида 4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси фанлар академияси қошидаги Сейсмология институти маълум қилди.
Сейсмологларнинг маълумотига кўра, зилзила ўчоғи Кунга Ала-тов ва Залийския Ала-Тов тизмалари оралиғида, Олмаота шаҳридан 50 км жануби-шарқда, Ананьево қишлоғидан 35 км масофада жойлашган.
Зилзила Ананьевода 3 балл, Олмаотада 2,5 балл куч билан сезилган.
Маълум қилинишича, бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда июль ойи бошидан буён Қирғизистонда 16 марта ер силкиниши кузатилди.