Олимлар маҳлуққа ўхшаб кетувчи орхидея турини топишди
Олимлар янги орхидея турини топишди ва унга Telipogon diabolicus деб ном беришди. Унинг ядро шакли маҳлуқни ёдга солгани учун орхидея бундай ноодатий ном олди. Бу ҳақида Гданьск ( Польша) университети ходимлари шифокор Марта Коларовска ва профессор Дариуш Шлахетко ҳамда колумбиялик шифокор Рамиро Медина Трехо хабар берди. Олимлар ишининг натижалари PhytoKeys журналида чоп этилди.
Колумбия бошқармасининг Путумайо ва Нариньо чегарасида бу гул турининг бор-йўғи 30 вакили топилди. Унинг поя узунлиги 5,5–9 см; асосининг ранги тўқ бинафша-қизғиш бўлиб, у худди маҳлуқ бошига ўхшаб кетади. Барглари эса қизил ва бироз қайрилгандир. Бу эса уларни бошқа орхидея турларидан ажратиб туради. Telipogon diabolicus гулининг йўқолиб кетиш хавфи бор ва у Қизил китобга киритилган.
Колумбия ўсимликлар рўйхатида орхидеяларнинг 3600 тури қайд этилганига қарамай, олимлар яна катта миқдорда бизга номаълум бўлган мазкур гуллар тури мавжудлигини таъкидлашмоқда. Биргина 2015 йилда бу гулларнинг 20та янги тури кашф этилган.