Жаҳон | 07:17 / 12.07.2016
3988
1 дақиқада ўқилади
Пан Ги Мун Жанубий Суданга қарши санкцияларни кенгайтиришга чақирди
БМТ бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик кенгашини Жанубий Суданга қурол етказиб беришга эмбарго киритиш ва санкцияларни кенгайтиришга чақирди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, Пан Ги Мун БМТ тинчликпарвар миссияси фаолиятини кучайтириш кераклигини айтди.
"Биз тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун вертолёт ва бошқа техникаларга муҳтожмиз", деб айтди БМТ бош котиби.
Аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши Жанубий Судан президенти ва вице-президентидан тўқнашувларга чек қўйишни талаб қилди. Бундан ташқари, Кенгаш қўшни давлатларни Жанубий Судан ҳукуматига кўмак кўрсатишга чақирди.