Спорт | 11:13 / 12.07.2016
15012
1 дақиқада ўқилади
Роналдунинг опаси унинг Евро-2016 финалида жароҳат олишини Исо Масиҳнинг изтиробига тенглаштирди
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру Евро-2016 финалида Францияга қарши ўйинга изоҳ бера туриб, ҳиссиётга берилишдан тийила олмади. У ўз укаси жароҳат туфайли ўйиннинг биринчи бўлимида сафдан чиққанига шундай муносабат билдирган.
«Мен укамнинг жони қийналаётганини кўриб, кўз ёш тўкдим. Иккимиз ҳам бу дарддан азоб чекдик. Худо буюк. Исо Масиҳ бошқа одамлар бахтиёр бўлиши учун азоб чеккани каби менинг акам ҳам шундай оғриқларни бошдан кечирди.
Криштиану майдонда жамоадошларига ёрдам бера олмади. Лекин Худо адолатли ва Португалияга омад кулиб борқди. Орзуимизга эришдик ва чемпион бўлдик», — деб ёзган Авейру «Инстаграм»даги саҳифасида.