Жамият | 21:41 / 12.07.2016
25853
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда яна бир масжид қурилиши бошланди
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2016 йил 1 февралдаги қарорига асосан Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жомеъ масжидининг янги биноси қурилиши бошланди.
Масжид қурилиши “Авайхон” кўчасида ажратилган ер майдонида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан бунёд этилаётган мазкур масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, масжид ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.
Қурилиш ишларига энг моҳир уста ва муҳандислар жалб этилган. Қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайрат билан меҳнат қилишмоқда.