Жаҳон | 06:48 / 13.07.2016
3922
1 дақиқада ўқилади
Доғистонда автобуснинг юк машинаси билан тўқнашишида 7 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди
Доғистонда йўловчи автобусининг "КамАз" юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 26 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. Ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба берган дастлабки маълумотларга кўра, икки киши шифохонада вафот этган.
Республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, автобусда ҳаммаси бўлиб 33 киши бўлган. Автобус Анападан Дарбантга кетаётган бўлган.
Вазирлик сайтида йўл тўсилмагани, ёнғин чиқмагани айтилган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилганлар.
Аввалроқ 13 июлга ўтар кечаси Маҳачқалъа — Астрахан трассасида Доғистоннинг Тарумов туманидаги Таловка қишлоғи ёнида автобус ва юк машинаси тўқнашгани маълум қилинганди.