Иқтисодиёт | 15:26 / 13.07.2016
7391
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон ҳукумати Тожикистон ва Қозоғистон билан электр энергияси бўйича келишишга умид қилмоқда
Қирғизистон шу ҳафта охиригача Тожикистон ва Қозоғистон республикалари билан электр энергияси етказиб бериш борасида келишиб олишни режалаштирмоқда. «24.kg» сайти «Қирғизистон республикаси миллий электр тармоғи» ОАЖ раҳбари Алексей Бородинга асосланган ҳолда хабар қилган.
Ҳозирги вақтда, у Тошкентда музокаралар ўтказмоқда. Бу ерда, Бородин Қозоғистондан электр энергияси харид қилиш ва Тожикистон билан ўзаро алмашиш масалаларига ойдинлик киритиб олиши керак.
«Жума куни масалани ҳал этишга умид қиляпмиз. Ҳозирча, ҳамкасбларимиз билан битим шартларини муҳокама этмоқдамиз», - деган Алексей Бородин.
Эслатиб ўтамиз, Қирғиз ҳукумати мамлакат энергетикларига Тожикистон ва Қозоғистон билан шу борада келишиб олиш бўйича топшириқ берган эди.