Спорт | 20:55 / 13.07.2016
10574
1 дақиқада ўқилади

Об-ҳаво ноқулай келгани сабабли Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши режалаштирилган ўртоқлик ўйини ўтказилмайдиган бўлди.

Австриянинг Тироль вилоятида ёғиб ўтган кучли ёмғир натижасида ўйин ўтказилиши режалаштирилган майдон яроқсиз ҳолатга келган. 

"Йенбах шаҳарчаси футбол майдони бир қарич сув билан тўлган, афсуски бундай шароитда ўйнашнинг иложи йўқ"- деди "Яблонец" бош мураббийи Зденко Фртал.

Бундан олдинроқ, ЎФФ расмий сайти 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австриядаги йиғин доирасида Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши майдонга тушиши ҳақида маълумот тарқатганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва у 21 июлга қадар давом этади.