Жаҳон | 07:22 / 13.07.2016
3609
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари ИШИДга қарши коалиция давлатлари вазирлари билан 20 июлда учрашади

Фото: cnn.com

Пентагон раҳбари Эштон Картер АҚШ бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалицияси давлатларининг юқори лавозимдаги мансабдор шакслари билан 20 июлда учрашув ўтказади, деб АҚШ мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Мэриленд штатидаги Эндрюс базасида ўтадиган учрашувда ИШИД жангариларига қарши ҳарбий кампания муҳокама қилинади. Бу учрашувга 34 давлат ҳамда НАТО давлатларининг мудофаа вазирлари таклиф қилинган.

Аввалроқ Картер Бағдодга ташриф буюриб, Вашингтон Ироққа ИШИД жангариларига қарши курашиш учун 560 ҳарбий юбормоқчи эканлигини маълум қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш