Жаҳон | 22:54 / 13.07.2016
6206
3 дақиқада ўқилади

Туркия ҳукумати Истанбулдаги Олтин шох кўрфази остидан туннел ўтказмоқчи

Фото: AP

Туркия ҳукумати Истанбулдаги Олтин шох (Халич) кўрфази остидан туннел ўтказмоқчи. Hurriet газетасининг маълум қилишича, жорий ой охирида лойиҳани амалга ошириш учун пудратчини танлаш бўйича ишни бошлаш режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, сув ости туннели Туркиянинг иқтисодий пойтахтининг иккита қадимий мавзкси – Фотиҳ ва Бойўғлуни боғлаши керак. Тахмин қилинишича, узунлиги 900 метрлик иншоот қурилишига 700 кун талаб қилинади ва у якунлангандан кейин кўрфаз орқали ўтувчи, 1936-1940 йилларда қурилган Отатурк кўприги бузиб ташланади. 

Истанбул раҳбарияти режаларига кўра, туннел кўрфаз остидан 8,5 метр чуқурликда ўтади ва автотранспорт учун олти полосани ўз ичига олади. Умуман, лойиҳа нафақат ер усти ҳаракатига тушадиган, балки сувдаги ҳаракатланишга тушадиган юкламани қамайтиришга қаратилган, чунки кемаларнинг ўлчамларини чекловчи кўприк бузиб ташланади. Шунингдек, лойиҳа билан кўрфаз соҳили бўйлаб кемаларни қўйиш учун олинувчи пирслар қуриш режалаштирилган.

Аввалроқ шаҳар муниципалитети шаҳарнинг Европадаги қисмида автомобиль туннеллари тармоғини яратиш режасини тасдиқлаганди. Автомобиль оқимларини ер остига олиб, шаҳарни Мадрид ва Барселона каби тирбандликлардан озод қилиш мўлжалланган. 

Лойиҳа яратувчиларининг фикрича, бунинг натижасида 300 мингдан кўпроқ автомобиль ер усти транспорт оқимидан олинади, бунинг учун 6 та туннел ўтказилади. Ҳайдовчилар бир ҳудуддан иккинчисига гоҳ ер остига кириб, гоҳ юзага чиқиб ҳаракатланадилар. Шаҳарнинг бир қатор мавзеларини боғловчи ва трансевропа автомагистрали ҳамда ғарбдан Болгария чегарасидан шарқда Эронгача чўзилувчи, бутун Туркияни кесиб ўтувчи автострадага чиқувчи тезкор автойўл пайдо бўлади.

Туннелларнинг умумий узунлиги 23 км ни ташкил қилади, лойиҳа сметаси эса 800 млн долларга баҳоланмоқда.

Охирги йилларда турк раҳбарияти Босфор бўғозининг икки томонида жойлашган ҳамда Европа ва Осиёни боғловчи кўплаб йўллар ўтадиган Истанбулга тушадиган юкламани камайтириш учун бир нечта катта миқёсдаги лойиҳаларни амалга оширди. Босфор остидан ўтувчи, 14,6 км лик автомобиль туннели қуриб битказилди, унга параллел равишда "Мармарой" темир йўл туннели ўтказилди. Бундан ташқари, Истанбулда 4 та автомобиль кўприги қурилди. Апрелда Истанбул мэри Қодир Тўпбош шаҳарда қўшимча 6 та янги метро лииняси ҳамда сув остидан ўтувчи, узунлиги 100 км лик йўловчи туннели қуриш режаларини эълон қилганди.