Жаҳон | 01:35 / 14.07.2016
6282
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Афғонистонда ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини маълум қилди

АҚШ томонидан Афғонистонда берилган авиазарба натижасида ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Умар Халифа йўқ қилинди, деб маълум қилди Пентагон расмий вакили Питер Кук. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Халифа Покистондаги кўплаб террорчилик операциялари, жумладан 2016 йил январда Бача Хан университети, 2015 йил сентябрда ҳарбий-ҳаво кучларининг Бадабер базаси ва 2014 йил декабрда 130 дан кўпроқ бола ҳалок бўлган Пешовордаги мактабга ҳужумларни бошқарган", деб айтди Кук.

Кукнинг айтишича, Халифадан ташқари яна 4 нафар жангари йўқ қилинган.