Жаҳон | 00:32 / 14.07.2016
5698
1 дақиқада ўқилади
Борис Жонсон Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири бўлди
Лондоннинг собиқ мэри ва Буюк Британия Консерватив партияси аъзоси Борис Жонсон Буюк Британиянинг янги ташқи ишлар вазири бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Sky News буни "йирик ва кутилмаган тайинлаш" деб атади.
Жонсон Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишининг асосий тарафдорларидан бири бўлган.
Аввалроқ британ ОАВ Жонсон мудофаа вазири лавозимини олишини тахмин қилаётганди.