Жаҳон | 00:18 / 14.07.2016
14142
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй биографияси

Google image

Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй (Theresa May) 1956 йил 1 откябрда Буюк Британиянинг Суссекс графлигидаги Истборн шаҳрида инглиз руҳонийси оиласида таваллуд топган.

Бошланғич таълимни давлат ва хусусий мактабларда олган.

Оксфорд университетининг Авлиё Хью коллежини тамомлаган, у ерда географиядан сабоқ олган.

Меҳнат фаолиятини Англия банкида бошлаган, сўнгра APACS клиринг компаниясида ишлаган.

1986-1994 йилларда Лондоннинг Мертон тумани кенгашида ишлаган.

1997 йилда Мейденхед округидан парламентга сайланган.

1999-2010 йилларда консерваторлар маҳкамасида турли лавозимларни эгаллаган.

Мэй 2002 йилдан 2003 йилгача Консерватив партия раиси лавозимини эгаллаган ва партия тарихида биринчи аёл етакчи бўлган.

Консерваторларнинг 2010 йил май ойидаги ғалабасидан кейин ички ишлар вазири этиб тайинланган. Бир вақтда 2010-2012 йилларда аёллар ишлари ва тенг имкониятлар вазири лавозимини эгаллаган.

2016 йил 11 июлда Мэй Консерватив партия етакчиси лавозимига тасдиқланган.

13 июлда Буюк Британия қироличаси Елизавета II Мэйни мамлакат бош вазири этиб тайинлади.

Тереза Мэй банкир Филипп Мэй билан турмуш қурган, фарзандлари йўқ.