Жаҳон | 22:12 / 14.07.2016
7512
1 дақиқада ўқилади

Дамашқ Шимолий Кореяни ўз суверенитети учун курашда қўллаб-қувватламоқда

Фото: © РИА

Сурия раҳбарияти Шимолий Корея раҳбариятига қарши киритилган санкцияларни қоралаб, Шимолий Кореяни ўз суверенитети учун курашда қўллаб-қувватлашини билдирди.

"Сурия Корея халқ демократик республикасини унинг суверенитети ва ўз халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилишида қўллаб-қувватлайди ва мамлакат раҳбариятига қарши санкцияларни қоралаб, уларни Шимолий Корея халқининг ўз келажагини белгилаш ҳуқуқига аралашиш деб ҳисоблайди", деб ёзилган баёнотда. 

АҚШ ҳукумати 6 июлда Шимолий Кореянинг 23 мансабдор шахси, жумладан мамлакат етакчиси Ким Чен Ин, халқ хавфсизлиги вазири, миллий хавфсизлик вазирлигидаги бюро раҳбарлари ва Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқларининг бузилишига алоқадор бўлганларга қарши санкциялар киритди. 

Шимолий Корея санкциялар киритилишига дипломатик алоқаларни узиш билан таҳдид қилди.