Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндия бош вазири Мўғулистонга ўзи бошқарадиган самолётда учиб бормоқчи
Финляндия бош вазири Юха Сипиля Мўғулистонда ўтказиладиган АСЕМ («Осиё – Европа» форуми) форумига ўзи мустақил самолёт бошқарган ҳолда бормоқчи. Бу ҳақда Fontanka.fi хабар тарқатган.
Хабар қилинишича, Сипиля 5000 км масофани учиб ўтишига тўғри келади. Қайд этилишича, у харажатларни ўз ҳисобидан амалга оширмоқчи.
Шунингдек, Сипиля бунгача ҳам бир неча марта самолётда узоқ ҳудудларга парвозларни амалга оширгани қайд этилган. У бир марта Лапландиягача борган, яна бир марта Атлантика океанини самолётда кесиб ўтган.
АСЕМ саммити Мўғулистонда 19–20 июль кунларида ўтказилади. Унда Европа ва Осиё минтақалари муносабатлари муҳокама қилинади.