Жаҳон | 17:17 / 14.07.2016
5527
1 дақиқада ўқилади

Франция ТИВ раҳбари: «Британиянинг янги ташқи ишлар вазири ёлғончи одам»

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Марк Эйро Британиянинг янги ташқи ишлар вазири, собиқ Лондон мэри Борис Жонсонни бўлмағур одам деб атади.

«Мен Жонсондан умуман хавотирга тушаётганим йўқ. Лекин... лекин у ёлғончи одам. Brexit вақтида одамларни жуда кўп алдади»,- дейди Эйро.

Консервативлардан бўлган собиқ Лондон мэри Жонсон Британиянинг Европа иттифоқидан чиқиш тарафдорларидан эди. У ўзининг радикал чиқишлари билан кўпчиликнинг диққатини қаратишни яхши кўради. Бундан олдинроқ у Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳақидаги шеъри сабаб радиодаги ўйинлардан бирида 3000 фунт ютиб олганди.