Жаҳон | 23:28 / 14.07.2016
12563
1 дақиқада ўқилади
Хитойда сув сатҳини пасайтириш учун кўп километрлик дамба портлатилди
Хитойнинг Хубэй вилоятида сув сатҳини пасайтириш ва тошқиндан қочиш мақсадида узунлиги 3,7 км лик дамба портлатилди. Портлашнинг видеосини CCTV телеканали тақдим қилди.
Портлатишни ташкиллаштириш Хитой халқ қуролланган милициясига топширилди. Дамба Лиэнгзи ва Нюшань кўлларини бир-биридан ажратиб турган. У кучли ёмғирлардан кейин сув сатғини пасайтириш учун йўқ қилинди.
Маълум қилинишича, дамбани портлатиш учун 27 тонна портловчи модда керак бўлган. Портлатишдан олдин яқин атрофдаги ҳудуддан 1,5 мингдан кўпроқ одам эвакуация қилинган.