Жаҳон | 00:03 / 14.07.2016
4976
1 дақиқада ўқилади
Лондон мэри янги бош вазир ҳокимияти вақтида шаҳар кўпроқ мустақиллик олишини кутмоқда
Лондон мэри Содиқ Хон Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни янги лавозим билан табриклаётиб, Brexit сабабли Лондон раҳбариятига қарорларни қабул қилишда кўпроқ мустақиллик тақдим қилинишига умид билдирди.
"Мен Тереза Мэйни бизнинг буюк давлатимиз бош вазири бўлгани билан табриклайман. Тереза бу ролни тарихимиздаги мушкул лаҳзада ўз зиммасига олмоқда ва мен у билан Лондон ва бутун Буюк Британия фвровонлиги учун биргаликдаги сермазмун ишни сабрсизлик билан кутмоқдаман", деб айтилди Хоннинг ёзма баёнотида.