Жаҳон | 00:43 / 14.07.2016
8628
1 дақиқада ўқилади

Меркель Қирғизистонга расмий ташриф билан келди

Германия канцлери Ангела Меркель 13 июлда Қирғизистонга расмий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати ходимларига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

"Германия федерал канцлери Ангела Меркель Қирғизистонга расмий ташриф билан келди. Манас халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Германия канцлери Ангела Меркелни кутиб олиш расмий маросими бўлиб ўтди", дейилди матбуот-хизматида.

Таъкидланишича, маросим давомида флагштокларда икки давлат давлат байроқлари кўтарилган.

Бу ташриф Меркелнинг Қирғизистонга биринчи расмий ташрифи бўлади. Ташриф давомида Меркель ва Атамбаев Қирғизистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг истиқболлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қиладилар ҳамда халқаро ва ҳудудий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашадилар.