Спорт | 21:00 / 14.07.2016
7142
1 дақиқада ўқилади

Раньери «Лестер» олдига янги мавсум арафасида қандай вазифа қўйилгани ҳақида маълум қилди

«Лестер» бош мураббийи Клаудио Раньери ўтган мавсумдаги эртакни яна давом эттирмоқчи кўринади. У жамоанинг бу йилги мақсади ҳам 40 очко тўплаш эканини таъкидлади.

«Кейинги мавсумдаги мақсадимиз? 40 очко тўплаш. Кейин юқорироқ кўтарилиш, чемпионлар лигаси ва ўшандан кейин навбатдаги чемпионлик ҳақида ўйласак бўлади.

Босим? Йўқ, ҳеч қандай босим ҳис қилганимиз йўқ. АПЛга янги футболчилар, янги мураббийлар келишди. Улар босим ҳис қилиши керак. Биз шунчаки ўз кучимизни кўрсатамиз.

Канте? Унга шартнома таклиф қилганмиз. Бир қатор жамоалар уни ўз сафида кўрмоқчи. Ҳаммаси ўз қўлида»,- дейди мурраббий.

Манба: Tribuna.uz