Россия НАТОни Қора денгиздаги ҳарбий фаолликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди
13 июлда Брюсселда ўтган Россия-НАТО Кенгаши йиғилишида Россия НАТОни Қора денгиздаги ҳарбий фаолликнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирди, деб маълум қилди Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко.
"Биз бу масала, Қора денгизни муҳокама қилдик. Биз НАТО давлатларининг Қора денгизда исталган ҳарбий фаоллиги вазиятни беқарорлаштириб, минтақадаги хавфсизликка ёрдам бермайди, деб ҳисоблашимизни айтдик", деб айтди Грушко журналистларга.
Аввалроқ НАТО ва Украина Варшавадаги НАТО саммитида Россиянинг Қора денгиздаги ҳарбий жойлашувининг оширилиши режаларидан хавотир билдирганди.
Москвада, ўз навбатида, Россия НАТО денгиз гуруҳининг Қора денгизда кучайтирилишига жавобан минтақада кучлар мувозанати издан чиқмаслиги учун барча ишни қилиши таъкидлаб ўтилганди.
1936 йилдаги Монтрё конвенциясига мувофиқ, Қора денгиз билан чегарадош бўлмаган давлатлар ҳарбий кемаларининг Қора денгизда бўлиши 21 кун билан чекланган.
Шу тариқа, НАТО давлатларидан Қора денгизда доимий равишда Руминия, Туркия ва Болгария кемалари бўлиши мумкин. Расмий София "минтақада урушни истамаслигини" айтиб, НАТО кучларининг жойлашувини кучайтириш ташаббусида иштирок этишдан бош тортди.