Спорт | 14:52 / 15.07.2016
4612
1 дақиқада ўқилади
«Барселона» техник директори: «Ҳужумчи излаяпмиз»
«Барселона» жамоаси техник директори Роберт Фернандес клубнинг трансфер кампанияси ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
«Ўнг қанот ҳимояси учун бизда Видаль ва Роберто бор, бошқа ҳимоячига ҳожат йўқ (Жамоани ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвес тарк этганди - таҳр.). Биз бу футболчиларга тўла ишонамиз. Диннинг трансфер қилиниши зарурат эди.
Ҳужум чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқдамиз. Ҳужумчи излаяпмиз. Биринчи навбатда ёш ҳужумчини.
Тер Стегенни ҳам, Бравони ҳам таркибда сақлаб қолишни истаймиз. Бизда икки нафар юқори тоифали дарвозабон бор», — деган Фернандес.
Бундан олдинроқ, «Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Лусиано Вьеттони сотиб олиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Манба: Tribuna.uz