Фан-техника | 20:43 / 15.07.2016
5577
1 дақиқада ўқилади

Ford ходимлари роботларни қаҳва тайёрлаш ва массаж қилишга ўргатди

Ford компаниясининг Европадаги бўлими линиясида чиқарилган роботларнинг имкониятлари кенгайтирилди. Масалан, электрон ассистентдандан қаҳва тайёрлаб бериш ёки массаж қилиб қўйишни "сўраш" мумкин бўлади.

Янги аппаратлар синови уни немисларнинг KUKA Roboter GmbH компанияси билан ҳамкорликда тайёрлаган «Форд»нинг Кёльндаги корхонасида ўтказилган.

Роботлар «мустақил ўрганиш» функцияси билан таъминланган, шунингдек унда иш вақтида одамларни жароҳатламасликни таъминловчи махсус сенсорлар ўрнатилган.

Бундан ташқари, қурилмани дастурлаш орқали уларни ичимликлар олиб келиш, қаҳва тайёрлаш ва массаж қилишга йўналтириш мумкин.

Ҳозирча Кёльндаги заводда шундай роботлардан иккитаси синовдан ўтказилмоқда. Келгусида «Форд»нинг Европадаги бошқа заводларида ҳам шундай қурилмалар ўрнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, компания раҳбарияти АҚШ ҳудудидаги компанияларда ҳам шундай роботларни қўллашни режалаштирган.