Спорт | 00:44 / 15.07.2016
5576
1 дақиқада ўқилади
Нани "Валенсия" билан шартнома тузди
"Фенербахче"дан "Валенсия"га ўтиши 5 июлда эълон қилинган, Португалия терма жамоаси таркибида 2016 йилги Европа чемпиони ярим ҳимоячи Луиш Нани испан клуби билан шартнома имзолади.
29 ёшли ўйинчи "Фенербахче" учун 2015 йил июлдан тўп суриб келаётганди. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси турк клуби сафида 47 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 13 та голли узатма амалга оширган. Португалия терма жамоаси сафида Нани Европа чемпиони бўлди. Футболчи Евро-2016’да еттита ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва битта голли узатма амалга оширди.