Спорт | 12:42 / 15.07.2016
4662
1 дақиқада ўқилади

Петербург "Зенит-Арена" қурилишида бош пудратчи бўлган компания билан ҳамкорликни бекор қилди

Санкт-Петербург шаҳри ҳокимияти "Зенит-Арена" стадиони қурилишида бош пудратчи бўлган «Инжтрансстрой-Спб» компанияси билан ҳамкорликни бекор қилди.

14 июль куни «Инжтрансстрой-Спб» стадион қурилишида буюртмачи бўлган Санкт-Петербург шаҳри ҳокимиятига бир қатор эътирозларини билдириб, шартнома шартларини бажармасликда айблаганди. Компаниядагилар объектнинг рейдерлар томонидан эгаллаб олинишига уриниш ҳам бўлганини маълум қилган.

Санкт-Петербург вице-губернатори эса стадион қурилиши давом этишини билдирган.

"Зенит-Арена" Крестовский оролида қурилиши бошланган. 2017 йилда бу стадионда Конфедерациялар Кубоги учрашувлари, 2018 йилда эса жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтиши белгиланган. Бундан олдинроқ шаҳар қонунчилик кенгаши стадион қурилиши учун қўшимча 4,3 миллиард рубль ажратилишини маълум қилди.

ЖЧ-2018 учун қурилаётган «Крестовский» стадиони топширилиши номаълум муддатга кечикиши мумкин