Жаҳон | 19:54 / 15.07.2016
4868
1 дақиқада ўқилади
Порошенко Савченкони БМТ бош котиблигига тавсия қилмоқда
Украина президенти Петро Порошенко Украина Радаси депутати Надежда Савченконинг БМТ бош котиби бўлишини хоҳламоқда. Бу ҳақдаги хабар президентнинг шахсий сайтида эълон қилинган.
Номзод номини кўрсатиш учун 25 минг имзо керак. Эълон берилганининг учинчи кунида Порошенко атиги учта имзо тўплади.
«Пан Ги Муннинг ваколати 2016 йил 31 декабр куни якунланади. Бизнингча, бу ўринга энг муносиб номзод Надежда Савченко. БМТ раҳбари бўлиш учун талаб қилинадиган расмий ва норасмий хусусиятларнинг барчаси Савченкода бор. Шарқий Европа ва Украинадан ҳали ҳеч ким БМТ бош котиби бўлмаган. Буни тузатадиган вақт келди»,- дейилади сайтда берилган мурожаатда.