Спорт | 20:41 / 15.07.2016
4503
1 дақиқада ўқилади
Теннис бўйича Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари биринчи кунги баҳсда дуранг қайд этишди
Республика олимпия захиралари теннис мактабида Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари иштирокида “Дэвис кубоги”нинг Осиё-Океания минтақаси биринчи гуруҳ иккинчи босқич баҳслари бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.
Яккалик баҳсларида теннисчимиз Денис Истомин Ди Вуни 6:4, 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи учрашувда Фаррух Дўстов Зе Жангга 6:1, 4:6, 4:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа биринчи кунги баҳсдан сўнг умумий ҳисоб 1:1 бўлиб турибди.
16 июль куни Д.Истомин ва Ф.Дўстов жуфтлиги Ди Ву ва Зе Жангга қарши баҳслашади.