Жамият | 21:01 / 15.07.2016
8968
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида яна бир масжид қурилиши бошланди

Тошкент вилоятида “Ўсмат ота” жомеъ масжиди қурилиши ишлари бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун, 15 июль куни масжид биносига биринчи ғишт қўйилди. Ушбу масжиднинг тайёрланган лойиҳасига кўра, кишилар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида таниқли уламолар ҳамда нуроний отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб беришди.

Пискент туманида жойлашган “Ўсмат ота” жомеъ масжидининг янги биноси  узунлиги 24 метр, эни 12 метрни ташкил этиб, бир вақтни ўзида уч юздан зиёд намозхонни сиғдира олади.