Спорт | 22:23 / 15.07.2016
4636
1 дақиқада ўқилади

Виктория Азаренко ҳомиладорлиги сабаб бир йил мусобақаларда қатнашмайди

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли ракеткаси беларуслик Виктория Азаренко ҳомиладор экани сабаб бир йил мусобақаларда қатнаша олмайди. Бу ҳақда спортчи twitter'даги саҳифасида маълум қилган.

«Мухлислар, сизларга ажойиб янгилигим бор. Мен ва йигитим фарзанд кутяпмиз. Йил охирида она бўламан. Бир йил спортни соғиниб қолишимни ҳисобга олмаганда ҳаммаси ажойиб»,- деб ёзади теннисчи.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш