Жаҳон | 21:04 / 16.07.2016
6192
1 дақиқада ўқилади

Amnesty International: «Туркия ўлим жазосини тиклолмайди»

Фото:© AP

Туркия бош вазири Йилдирим Биноли ҳарбий тўнтаришда қатнашганларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш масаласи ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши ҳақида айтиб ўтганди. Лекин Туркиянинг ўлим жазосини тиклашга ҳаққи йўқ. Бу ҳақда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Amnesty International ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Жон Дальхаузенга асосланиб РИА Новости хабар бермоқда.

«Демократик сайловларда сайланган давлат раҳбари бошқараётган мамлакатда инсон ҳуқуқлари қонун доирасида ҳимоя қилиниши керак. Буни Туркиядаги қўзғолонларни амалга оширганлар унутишди, лекин Эрдўған ва тарафдорларни унутишлари керак эмас. Ҳаммаси қонуний йўл билан ҳал қилиниши керак»,- дейди жаноб Дальхузен.