Жаҳон | 05:16 / 16.07.2016
5918
1 дақиқада ўқилади

Анқара ва Истанбул шаҳарларида Эрдўған тарафдорлари кўчаларга чиқди

Анқара ва Истанбул шаҳрида истиқомат қилувчи аҳоли мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг чақирувига жавобан кўчаларга чиқди.

Эрдўған тарафдорлари давлат тўнтаришига қарши эканликларини билдиришмоқда. Баъзи нуқталарда улар ҳарбийларга ҳужум қилган ва улардан танкларни олиб кетишларини талаб қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олганини маълум қилди.

Олдинроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған видео мурожаат орқали мамлакат аҳолисини кўчаларга чиқишга чақирганди.