Жаҳон | 09:16 / 16.07.2016
21683
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған: Фитначилар АҚШдаги бошлиқларидан кўрсатма олган

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уринган ҳарбийлар орасида тозалаш ўтказилишига ваъда берди. "Ал-Маядин" телеканали хабарига кўра, Туркия президенти Истанбулга қайтганидан кейин оммага мурожаат қилган.

"Барча, ким унда иштирок этган бўлса барчаси, қандай лавозимдалигидан қатъи назар жиддий тўлов беради", дея огоҳлантирган Эрдўған.

У фитначилар гуруҳи АҚШда яшовчи бошлиқларидан кўрсатма олгани ҳақида гапирган.

Эрдўған исённи бартараф этиш бўйича амалиёт тезда якунланиши, "Туркия оккупантлар қўлига бериб қўйилмаслиги"ни айтган.

У давлат тўнтаришга уринишни "ватанга хиёнат" сифатида баҳолаган ва унда иштирок этганлар қаттиқ жазоланишини маълум қилган.

"Давлат тўнтариши амалга ошириш - сотқинликдир", деган Туркия президенти.

Унинг фикрича, бу ҳаракат ўзини параллел давлат деб ҳис қиладиган бир ҳовуч ҳарбийлар томонидан содир этилди.