Жаҳон | 06:02 / 16.07.2016
7088
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда давлат тўнтариши амалга оширишда иштирок этган 4 ҳарбий қўлга олинди
Истанбул шаҳри полициячилари Туркия Қуролли кучларининг 4 нафар ҳарбийсини қўлга олган. Бу ҳарбийлар мамлакатда ҳарбий тўнтаришда иштирок этган.
Анадўли ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, улар ТРТ давлат телеканалини қўлга олишга уринганди. Нашрнинг аниқлик киритишича, қўлга олинганлардан бири - полковник.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳарбийлар баёнотига кўра, улар мамлакатдаги ҳокимиятни ўз қўлига олган.
Айни вақтда Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропорт ёпиб қўйилган. Туркия давлат телерадиоканаллари фаолияти тўхтатилган, интернетга кириш чекланган.