Жамият | 23:16 / 16.07.2016
5991
1 дақиқада ўқилади
Петербургда автоқаҳвахона эгаси 3 кундан бери машинаси ичида қулфланиб олиб очлик эълон қилмоқда
Санкт-Петербургдаги Спас-на-Крови ибодатхонаси ёнидаги автоқаҳвахона эгаси 3 кундан бери эвакуатордаги машинаси ичида қулфланиб олиб очлик эълон қилмоқда, деб хабар бермоқда FlashNord.
Маълум қилинишича, эркак ўз машинаси пешойнасида очлик эълон қилиши айтилган плакатни осиб қўйган. Эвакуатор ёнида икки полициячи навбатчилик қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бу вазиятда ҳуқуқий муаммо вужудга келган. Эркак автомобилда ўтиргани сабабли ходимлар уни эвакуатордан тушира олишмайди ёки унда олиб кета олиша олмайди. Бироқ манбанинг таъкидлашича, қаҳвахона эгасини " барибир эвакуация қилишга тўғри келади, чунки у савдо қоидаларини" бузган.