Спорт | 22:49 / 16.07.2016
8143
1 дақиқада ўқилади
Таркибида Игорь Сергеев тўп сурган “Бейжинг Гуоан” ўтказган учрашувида зафар қучди
16 июль куни Хитой Суперлигасининг 17-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Пекиннинг “Бейжинг Гуоан” жамоаси “Хэбей Чайна Форчун” клубига қарши майдонга тушди. Учрашувда Пекин жамоаси ўз рақибини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Бейжинг Гуоан” клуби таркибида ўзбекистонлик икки нафар футболчи – Игор Сергеев ва Егор Кримецлар тўп суради. Учрашувда Егор майдонга тушмади, Сергеев эса майдонда 74 дақиқа ҳаракат қилди.
Ғалабадан сўнг, “Бейжинг Гуоан” 24 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда.