Жаҳон | 06:22 / 16.07.2016
6673
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби бошлиғи озод этилди

Туркия бош штаби раҳбари Хулуси Акар ҳарбий тўнтариш уюштирган ҳарбийлар қўлидан озод қилди ва ўз вазифасига қайтарилди. Бу ҳақда Туркия Миллий разведка хизмати раҳбари Нуҳ Йилмаз маълум қилди.

"Генерал Акар озод қилинди ва ҳозирда ўз лавозимидаги вазифасини бажаришга киришди", деган Йилмаз NTV эфири орқали.

Туркия бош штаби раҳбари Хулуси Акар ҳарбийлар томонидан асир олинди