Жаҳон | 08:47 / 16.07.2016
11306
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги ҳарбий тўнтариш вақтида қурбон бўлганлар сони 60 нафардан ортиқ бўлди

Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилиши давомида камида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Анқара прокуратурасига асосланган ҳолда  HaberTurk портали хабар тарқатган.

Анқарада Туркия парламенти, Türksat биноси ва Гўлбоши полиция академияси ҳаводан ўққа тутилди.

42 киши Анқарадаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида полициячилар ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам бор.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш