Жамият | 21:48 / 16.07.2016
14933
1 дақиқада ўқилади

Унинг мияси 90 фоиз суюқликдан иборат, бироқ у яшамоқда

Унинг миясини сканерлаш жараёни тасодифан юз берди. У шифохонага чап оёғининг яхши ишламаётганидан шикоят қилиб келди, бироқ врач уни томограммага тушишга юборди. Томограмма натижалари шуни кўрсатдики,  эркакнинг бош чаноғи тўлиқлигича суюқлик билан тўлган экан. Фақатгина кичкина жойдагина мия қатлами сақланиб қолган экан, холос.

Суратдаги чап томонда унинг бош мияси томограммаси кўрсатилган. Унда бош чаноқнинг суюқлик билан тўлалигига гувоҳ бўлиш мумкин. Таққослаш учун, одатий мия томограммаси ўнг тарафда жойлаштирилган.