Жаҳон | 07:51 / 17.07.2016
4166
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти америкаликларга Туркияга сафарларини бекор қилишни тавсия қилмоқда

Google image

АҚШ Давлат департаменти америкаликларни Туркия ҳудудида юқори хавф даражаси мавжудлигидан огоҳлантирди ва уларга Туркияга бормасликни тавсия қилмоқда. 

"15 июлда давлат тўнтаруви ва унинг оқибатлари сабабли биз айни вақтга АҚШ фуқароларига Туркияга сафарларини кўриб чиқишларини тавсия қиламиз", дейилмоқда баёнотда. 

Бундан ташқари, Давлат департаменти америкаликларни Туркиянинг бутун ҳудуди бўйлаб террорчилик гуруҳлари томонидан юқори хавф мавжудлигидан огоҳлантирмоқда ва мамлакатнинг Сурия билан чегарадош ҳудудига сафарлардан қочишни тавсия қилмоқда.