Технологии | 08:01 / 17.07.2016
4633
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг антидопинг агентлиги Халқаро Олимпия қўмитасидан Россияни Олимпиададан четлатишни сўрамоқда

Google image

АҚШнинг антидопинг агентлиги (USADA) Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитасидан Россия Олимпия қўмитаси ва Россия Паралимпия қўмитасини Рио-де-Жанейродаги 2016 йилги Олимпиададан четлатишни сўрамоқда. Бу ҳақда USADA’нинг ХОҚ президенти Томас Бах номига ёзилган мактубида маълум қилинган.

Ўтган йилнинг май ойида Москва антидопинг лабораториясининг собиқ раҳбари Григорий Родченков The New York Times нашрига берган интервьюсида Сочидаги Олимпиадада ўйинларда ғалабани таъминлаш учун допинг дастури ишлаб чиқилганини маълум қилган. Ушбу айбловлар натижаларига кўра, Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) вазиятни тергов қилиш учун комиссия тузган ва у ўтказган тергов натижалари 18 июлда маълум қилинади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш