Батон-Ружда полициячиларни отиб ташлаган гумонланувчи ўлик топилди
CBS телеканали твиттерда АҚШнинг Луизиана штатидаги Батон-Руж шаҳрида номаълум кимса полициячиларни ўққа тутишни бошлагани видеосини чоп этди.
Охирги маълумотларга кўра, отишма оқибатида 7 киши жабрланган, улардан 3 нафари ҳалок бўлган.
Отишма гумонланувчиларидан бири ўлик, яна икки гумонланувчи эҳтимол қочқинликда, деб шаҳар полициясига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди WAFB.
Аввалроқ ҳуқуқ-тартибот муассасалари отишмани содир этган шахсни қидираётганлари ва у ярадор эканлиги, унинг аҳволи ва қаердалиги номаълумлигини маълум қилганди.
Воқеа гувоҳининг айтишича, у Эйрлайн Хайуэйдаги B Quick дўкони олдида 25-30 та ўқ овози эшитган. Унинг таъкидлашича, отишма маҳаллий вақт билан соат 9.00дан сал ўтганда бошланган.
Унинг айтишича, отишма полиция воқеа жойига етиб келишидан олдин бошланган. Унинг таъкидлашича, номаълум кимсалар бир-бирини ўққа тутган.
Айни вақтда терговчилар отишма содир этган қуролланган шахсларнинг аниқ сонини аниқлашга уринишмоқда.