Жаҳон | 21:20 / 17.07.2016
8129
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған ўз тарафдорларини кўчаларда қолишга чақирди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳарбий тўнтаришга қаршилик кўрсатиш учун кўчаларга чиққан тарафдорларини тарқалиб кетмасликка чақирди. Бу ҳақда РИВ «Новости» хабар тарқатган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия ҳукуматига қарши янги исён истаган пайтда яна ташкиллаштирилиши мумкин, шу сабабли одамлар кўчаларни тарк этмаслиги керак.

"Биз ўз майдонларимизни бўш қолдирмаслигимиз, ҳеч қаерга кетмаслигимиз керак. Бу 12 соат давом этадиган операция эмас", деган у ҳарбий тўнтариш вақтида ҳалок бўлганларнинг жаноза маросими вақтида.

Туркия ҳукумати ҳарбийларнинг тўлиқ мағлуб бўлганини маълум қилган.

Ҳозиргача ҳарбий фитнага алоқадорликда гумонланиб қўлга олинганлар сони 6000 нафарга етди.