Жаҳон | 12:27 / 17.07.2016
5414
2 дақиқада ўқилади

Ереванда полиция маҳкамасига ҳужум қилган гуруҳ ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда

© Karo Sahakyan/PAN Photo via AP

Ереван яқинидаги Эребуни туманида полиция биносини эгаллаб олиб, одамларни гаровга олган гуруҳ ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатди.

Полиция маҳкамасига ҳужум қилганлар 20 июнь куни ноқонуний қурол сақлагани учун қамоққа олинган Жирайра Сефиляннинг тарафдорлари ҳисобланиб, унинг озодликка чиқарилишини талаб қилишмоқда.

Гуруҳ "Арманистондаги мавжуд вазиятни ўзгартириш" ниятида эканини билдириб, "қуролли исён бошлангани"ни маълум қилган.

"Биз Еревандаги полиция базасини қўлга олдик. Қайсики, Арманистон жанубида назоратни таъминлайдиган", дея тасдиқлашган улар.

«Интерфакс» агентлигининг маҳаллий телевидениега асосланиб хабар қилишича, ҳужум оқибатида камида 1 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган. Ереван полицияси бошлиғи ўринбосари Валерий Осипян гаровда тутиб турилибди.

Гаровга олинган бинога ҳарбийлар жўнатилган. Полиция матбуот хизмати раҳбари Ашот Агаронян яқин вақт ичида вазият бўйича батафсил баёнот билан чиқилишини маълум қилган.