Жаҳон | 22:58 / 17.07.2016
11920
1 дақиқада ўқилади
Истанбулнинг иккинчи аэропортида тўнтарув тарафдорлари полиция билан тўқнашдилар
Истанбулнинг Сабихи Гекчен номидаги аэропортида Туркия ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ва тўнтарув тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
"Вазият назорат остида", деб маълум қилди полиция вакили.
Полициячилар аэропорт биноси ёнида огоҳлантирувчи ўқ узганлар, сўнгра исёнчилар жавоб ўт очганида уларни қўлга олишни бошлашган.