Жаҳон | 22:51 / 17.07.2016
5483
1 дақиқада ўқилади
Malaysia Airlines ва MH17 рейси қурбонлари товон пули берилишига келишдилар
Malaysia Airlines авиакомпанияси Украинада фалокатга учраган Boeing йўловчи самолёти қурбонларининг кўпчилик қариндошлари билан товон пули берилиши бўйича келишувга эришдилар, деб хабар бермоқда NOS.
Айни вақтда бу ҳақдаги хабар расман маълум қилинмаган, чунки томонлар бу келишувга махфий равишда эришганлар.
Таъкидланишича, товон пули миқдори 130 минг еврога етиши мумкин. Аввалроқ ОАВда 37 минг евролик товон пули ҳақида гапирилганди.
Аввалроқ Нидерландия прокуратураси самолётнинг Донбассда фалокатга учраши иши бўйича ҳисоботни маълум қилганди.
Амстердамдан Куала-Лумпурга қайтаётган Boeing 777 самолёти 2014 йил 17 июлда уриб туширилган. Самолёт бортида 283 йўловчи ва экипажнинг 15 аъзоси бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.