Жаҳон | 21:53 / 17.07.2016
4330
1 дақиқада ўқилади

Миср авиация вазири сайёҳликни қайта бошлашни муҳокама қилиш учун Россияга жўнади

Google image

Миср фуқаролик авиацияси вазири Шариф Фатҳий Россия билан сайёҳликни қайта бошлашни муҳокама қилиш учун Москвага учиб кетди, деб хабар бермоқда Aswat masriya нашри.

"Биз аэропортларимизда катта миқдорда хавфсизлик чоралари кўрилгандан кейин бу масала бўйича тараққиётга эришилишига умид қилмоқдамиз", деб айтди Фатҳий.

Фатҳийнинг айтишича, унинг уч кун давом этадиган Москвага ташрифи вақтида у сайёҳлик ва тўғридан-тўғри авиаалоқани тиклаш имкониятини россиялик бир қатор юқори лавозимдаги мансабдор шахслар билан муҳокама қилади.

Аввалроқ Миср парвозларни тиклаш бўйича Россиянинг 85 фоиз талабини бажаргани маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш