Жаҳон | 21:59 / 17.07.2016
6649
1 дақиқада ўқилади

Ниццадаги терактда 4 нафар қозоғистонлик ҳалок бўлди

Google image

Ниццада 14 июлда содир этилган терактда Қозоғистоннинг 4 нафар фуқароси, жумладан ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.   

"Қозоғистон фуқаролари Панченко Любовь (1956), Панченко Марина (1983), Панченко Сильвия (2013) ва Отто Наталья (1959) Ниццадаги теракт қурбонлари бўлганларини чуқур қайғу билан билан маълум қиламиз", деб айтилди вазирлик берган хабарда.  

14 июлда Ниццадаги Инглиз соҳилбўйисида террорчи Бастилиянинг олиниш кунини нишонлаш учун тўпланган одамларни юк машинасида босиб кетган. Теракт оқибатида 84 киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш