Нью-Йоркнинг марказий боғида катта оломон покемонни излаб юрди
Нью-Йоркда катта ёшдаги одамларнинг оломони жонбозлик билан ва муккасидан кетиб покемонни қидириб юришди. Уларнинг барчаси бу ерга Вапореон – Иви покемони кўринишларидан бирини топиш учун келишди. Твиттер фойдаланувчиларидан бири Pokemon Go ўйини ва унинг иштирокчилари томонидан Нью-Йорк марказий боғида келтириб чиқарилган хаосни видеога олди. Видеода ўйин фанатларидан бири умуман машинасини ёқиқ ҳолда қолдириб, оломон кетидан чопиб кетганини кўриш мумкин.
"Вапореон марказий боғда пайдо бўлди ва мана нима юз берди", деб изоҳламоқда видеони фойдаланувчи.
Ўйиннинг моҳияти ўйинчилар мобиль дастур ёрдамида покемонлар мураббийларига айланиб, реал дунёда виртуал маҳлуқларни қидириб, бошқа мураббийлар билан курашиб, ўз покемонларини ривожлантиришларидан иборат.
Бу ўйин ўзи тақдим қилинган давлатларда юклаб олишлар бўйича чемпион бўлган, АҚШда эса унинг ихлосмандлари умуман твиттер фойдаланувчилари сонидан ошиб кетиши мумкин.
Pokemon GO ихлосмандлари уни ўйнашга ўртача кунига 43 дақиқа сарфлашади, бу эса WhatsApp, Instagram, Snapchat ва Messenger дастурларига ажратиладиган вақтдан кўпроқни ташкил қилади.