Пентагон Инжирлик авиабазасидан фойдаланишга тақиқловдан кейин ИШИДга қарши операцияларига тузатишлар киритмоқда
Жавобгарлик соҳасига авваламбор Яқин Шарқ минтақаси кирувчи АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги СЕНТКОМ) Туркия ҳукуматининг мамлакат ҳарбий-ҳаво кучларининг Инжирлик базасидан ИШИД жангарилари позицияларига зарба беришда фойдаланишни тақиқлагандан кейин ИШИДга қарши операцияларига тузатиш киритмоқда. Бу ҳақда 16 июлда Пентагон тарқатган хабарда айтилган.
"Туркия ҳукумати мамлакат ҳаво ҳудудини ҳарбий самолётлар учун ёпиб қўйди. АҚШ ҲҲКнинг Инжирлик авиабазасидан операциялари тўхтатилди. СЕНТКОМ тақиқловдан салбий оқибатларни минимумга келтириш учун ИШИДга қарши операцияларга тузатиш киритмоқда", дейилган хабарда.
"Биз турк ҳукумати билан операцияларни иложи борича тезроқ бошлаш бўйича маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз", деб айтилди Пентагонда.
Пентагонда авиабазага электр узатиш тўхтатилганига қарамасдан, ҳарбийлар ички манбалардан олинаётган электр энергиясидан фойдаланаётганлари таъкидлаб ўтилган. "Электр таъминотининг тўхтатилиши база фаолиятига таъсир кўрсатмади", дейилди хабарда. Америкалик ҳарбийларга ҳеч нарса хавф солмаяпти.